Умуман олганда, томонлар 20га яқин келишувларга эришдилар, ҳужжатларга кўра, Саудия Арабистони яқин икки ой ичида етарли даражада нефть етказиб бериш ва ишлаб чиқаришни 50 фоизга ошириш мажбуриятини олади.
Байден саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни жиноятга алоқадор деб билишини таъкидлади:
"Шаҳзода шахсан жавобгар эмаслигини айтди. Мен эса уни айбдор деб ўйлаганимни айтдим. Шаҳзода инкор қилди, айбдорларга нисбатан чора кўрганини айтди. Мен Саудия Арабистони ёки бошқа давлатлар расмийларига нисбатан ҳар қандай танқидни бундай рад этишни инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб билгандек суҳбатни давом эттирдим", деди Байден.