close

Would you like to report possible abuse to our Abuse Team? If so, please use this email: abuse@vimo.uz

Саудия Арабистони АҚШга нефть етказиб беришни 50 фоизга оширади

PiKey  avatar   
PiKey
АҚШ ва Саудия Арабистони барқарор глобал энергия бозорига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда томонларнинг АҚШ президенти Жо Байден қироллигига ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнотида айтилди..

Умуман олганда, томонлар 20га яқин келишувларга эришдилар, ҳужжатларга кўра, Саудия Арабистони яқин икки ой ичида етарли даражада нефть етказиб бериш ва ишлаб чиқаришни 50 фоизга ошириш мажбуриятини олади.

Байден саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни жиноятга алоқадор деб билишини таъкидлади: 

"Шаҳзода шахсан жавобгар эмаслигини айтди. Мен эса уни айбдор деб ўйлаганимни айтдим. Шаҳзода инкор қилди, айбдорларга нисбатан чора кўрганини айтди. Мен Саудия Арабистони ёки бошқа давлатлар расмийларига нисбатан ҳар қандай танқидни бундай рад этишни инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб билгандек суҳбатни давом эттирдим", деди Байден.
No comments found