Испаниянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта ва клуб бош мураббийи Хави жамоанинг собиқ футболчиси Лионель Мессини каталонияликлар сафига қайтармоқчи. Клуб раҳбарияти унинг қайтиши ҳақида фикр билдирди.
Маълумот учун, Месси ПСЖ билан 2023 йилгача шартнома тузган. У келаси йили ёзда эркин агентга айланади. Шу сабабли “Барселона” уни яна ўз сафига қайтармоқчи. Ҳозирда ПСЖ Мессига янги шартнома таклиф қилди. Аммо аргентиналик футболчи бу ҳақида Жаҳон чемпионатидан кейин ўйлаб кўришини маълум қилди. Бундан кўринадики, Лео “Барселона”га қайтишга қарши эмас.